
Роналду кино оламига ҳам кириб келмоқда
Криштиану Роналду ва кинорежиссёр ва продюсер Мэттью Вон биргаликда киностудия ташкил этди. Бу ҳақда "Variety" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, студия кино яратишнинг анъанавий услубини ўзгартириш ва инновацион технологияларни анъанавий усуллар билан уйғунлаштириш ниятида. У UR•Marv деб номланади.
Таъкидланишича, студия аллақачон иккита жангари фильмни суратга олишни якунлаган.
Мэттью Вон "Х-Мен: Ўтмиш кунлари келгуси", "Юлдуз чанги" ва бошқа фильмлари билан танилган.
Яқинда Криштиану Роналдуниннг Fatal Fury: City of the Wolves жанговор ўйинида ўз персонажига эга бўлиши маълум қилинган эди.
Фикрлар