Роналду курашга тайёр

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду бор эътиборини Қатардаги жаҳон чемпионатига қаратган.

37 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида мундиалнинг гуруҳ босқичида Гана, Уругвай ва Жанубий Корея футболчиларига қарши ўйин ўтказиши кутилмоқда.

- Иштиёқим баланд. Ажойиб мураббийимиз бор, зўр ўйинчилар авлоди йиғилган. Жаҳон чемпионатидаги ўйинимизни сабрсизлик билан кутяпман. Дебют муваффақиятли бўлади, деб умид қиламан. Ҳамма нарса бўлиши мумкин ва биз охиригача курашишга тайёрмиз, - деди Криштиану Роналду.

Қатардаги турнир Роналду учун футболчи сифатида охирги жаҳон чемпионати ҳисобланади. Қолаверса, Криштиану жаҳон чемпионатидан бошқа ўзи иштирок этган барча турнирларда ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!