Роналду "Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритгани борасида гапирди
“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа лигаси гуруҳ босқичи 6-тур учрашувида Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди. Манкунианликлар сўнгги турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳни иккинчи ўринда якунлади.
"Манчестер Юнайтед" олдинга интилмоқда, биз ўз мақсадларимиз сари ҳаракат қилишда давом этамиз. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат”, - дея фикр билдирди 37 ёшли ҳужумчи.
Криштиану Роналду мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги олтита ўйинда қатнашиб, иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар