Роналду “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини ҳайратда қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”дан ўзининг трансфери ҳақида қилган илтимоси “қизил иблислар” раҳбариятини ҳайратда қолдирди. Манкунианликлар футболчи янги мавсум ҳам жамоада қолишларига амин эди ва шунинг учун унинг ўрнига бошқа форвард сотиб олишга ҳаракат қилмади.

Журналист Лори Уитвеллнинг сўзларига кўра, яқинда "Ливерпуль" билан шартнома имзолаган "Бенфика"нинг собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Олд Траффорд" эгаларининг қизиқишлари доирасида бўлган. Агар, “Манчестер Юнайтед” Роналдунинг ниятидан аввалроқ хабар топганида, мерсисайдликлар билан уругвайлик борасида кураш олиб бориши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, Нуньес "Ливерпуль"га 75 миллион евро эвазига ўтди. Ҳужумчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!