Роналду “Манчестер Юнайтед” хўжайинларига яна бир зарба берди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятини танқид қилишда давом этмоқда.
Португалиялик футболчининг фикрича, клуб хўжайинлари бошқарув ишларига лоқайд ва ташаббускор эмас.
- “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилаётган Глейзерларга ҳеч нарсанинг фарқи йўқ. Мен клубнинг спорт бошқарув бўйича профессионал сифатларни назарда тутяпман. Улар бунинг фарқига бормайди. Клубда “Манчестер Юнайтед”нинг юқори савияга чиқиши йўлида ишламаётган ва бунга йўл қўёмаётган ишлар бор.
Мен улар билан ҳеч қачон гаплашмаганман, - деди Криштиану Роналду.
“Манчестер Юнайтед”ни 2005 йили америкалик бизнесмен Малкольм Глейзер 1,47 миллиард дорлларга сотиб олган эди.
Фикрлар