Роналду "Манчестер Юнайтед"да ўйнагани ярамайди

“Ливерпуль” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- “Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда яқинда 38 ёшга тўладиган марказий ҳужумчига таяниб қолмаслиги керак, ҳатто у жуда кўп гол ураётган бўлса ҳам. Бунақаси манчестерликларга тўғри келмайди.

Улар зўр ҳужумчи харид қилиши керак. Лекин кимни сотиб олишади? Келиб майдонда ўйнайдиган форвардними ёки захирада ўтирадиганиними?

Агар сизлар ҳақиқатан зўр ҳужумчи олсангиз, у тўлиқ ўйнаши, Роналду эса захирада ўтириши шарт, - деди Жейми Каррагер.

Роналду якунланган мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. У жами 38 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!