Роналду "Манчестер Юнайтед"да янги рекорд қайд этди

"Манчестер Юнайтед"нинг 37 ёшли португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси бўлди, деб хабар беради мусобақа расмий сайти.

Роналду ўтган ойда 4 учрашувда майдонга тушиб, 5 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ушбу соврин учун курашда манкунианлар ҳужумчисига Натан Коллинс ("Бёрнли"), Кевин Де Брюйне, Габриэль Жезус (иккиси ҳам — "Манчестер Сити"), Бруну Гимарайнш ("Ньюкасл"), Сон Хьён Мин ("Тоттенхэм"), Тиаго Алькантара ("Ливерпуль") ва Леандро Троссар ("Брайтон") каби футболчилар рақобатчилик қилди.

Криштиану учун ушбу соврин жорий мавсумдаги иккичиси ҳисобланади. Португалиялик 2021 йилнинг сентябрь ойида ҳам "ойнинг энг яхши футболчиси"га айланганди.

Бундан ташқари, Роналду ушбу совринни қўлга киритиш бўйича "Манчестер Юнайтед" рекордчисига айланди (6 марта). У 5 марта АПЛда "ойнинг энг яхши футболчиси" номини қўлга киритган клуб афсонаси Уэйн Рунини ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!