Роналду Марокашда хуфиёна тарзда Жоржинага уйланди

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду севгани Жоржина Родригесга хуфёна уйланди.

Clarin нашри тарқатган хабарга кўра тўй Марокашда бўлган ва омма учун ёпиқ тарзда ўтган. Ҳозирча Роналду ва Жоржинанинг тўйи бўлгани борасида расман ҳеч қаерда эълон қилинмади.

Маълумот учун, Роналду ва Жоржина 2016 йилдан буён учрашиб келишади. 2017 йилда улар қиз фарзандли бўлишган.