Роналду машҳур гол нишонлаш услуби ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг оммалашиб кетган гол нишонлаш услуби ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, футболчи бунинг қандай вужудга келганини эслай олмайди.
"Мен "сиууу", - деб гол нишонлашни "Реал"далигимда қилиб юрардим. Биз АҚШда "Челси"га қарши ўйнаётган эдик.
Мен гол урдим ва "ҳааа", - деганча голни нишонладим. Бу худди "сиууу"га ўхшаш тарзда амалга ошганди.
Бу қандай қилиб миямга келганини билмайман. Ажойиб нарсалар доим табиий равишда ўйлаб топилади", - дейди Криштиану.
Фикрлар