Роналду: "Мен ўша одамман ва доим профессионалман"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду инстаграм саҳифасига пост жойлади:
- Фаолиятим давомида ҳар доим ҳамкасбларим ҳамда мураббийларимга ҳурмат сақлаб келганман. Бу ҳолат ўзгармади. Мен ўзгармаганман. Сўнгги 20 йил давомида юқори даражада футбол ўйнаган ўша одамман ва доим профессионалман. Ҳурмат қарор қабул қилишда жуда ҳам муҳим роль ўйнайди.
- Мен жуда эрта карьерамни бошладим. Тажрибали футболчилардан ўрнак олиш мен учун муҳим саналган. Шу боис, ўзим тўп тепган барча жамоаларда ёшларга намуна бўлишга ҳаракат қилганман. Афсуски, бу жараён доим ҳам бўлавермайди.
- Ҳозир Каррингтонда ишлашда давом этишим, жамоадошларимни қўллаб-қувватлашим ва ҳар қандай ҳолатда ҳамма нарсага тайёр туришим лозим. Эмоцияга берилиш яхши эмас. Бу "Манчестер Юнайтед" ва биз доимо аҳил бўлишимиз керак. Тез орада яна бирга бўламиз.
Қайд этиш лозим, "Тоттенхэм"га қарши учрашувда майдонни ўйин тугамасданоқ тарк этган Роналду жазо тариқасида "Челси"га қарши беллашув қайдномасидан жой олмади.
Фикрлар