Роналду: Менинг ҳаётимдаги энг асосий совриним - бу фарзандларим

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалиянинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида хабар берган эдик. У мазкур совринни қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен ушбу соврин учун жудда миннатдорман. Бу нафақат менинг, балки, бутун жамоамнинг совринидир. 2017 йил мен учун ҳам жамоавий, ҳам шахсий ютуқларга бой йил бўлди.

Бешинчи "Олтин тўп"им мен учун иккинжи даражали совриним. Менинг асосий совриним - бу фарзандларим. Мен яна бир рекорд ўрнатдим. Бу уч ойда учта фарзандли бўлганимдир", - деб айтиб ўтди 32 ёшли футболчи.