Роналду Месси билан рақобати ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ювентус” форварди Криштиану Роналду “Барселона”га қарши ўйиндан сўнг, каталонияликлар етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз 12-13 йил давомида турли хил тақдирлаш маросимларида бирга бўлганмиз ва мен уни ҳеч қачон рақиб, деб ҳисобламаганман. Барчаси оммавий ахборот воситаларида кучайган.

Биз ўзаро доим яхши муносабатда бўлганмиз. Агар Леодан сўрасангиз, у ҳам сизга шуни айтади”, - деди португалиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!