Роналду: "Мессига ёрдам берганим каби, ривожланишимга у ҳам ёрдам берган. Мен унинг фаолиятига қойил қоламан"

"Ювентус" хужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" хужумчиси Лионель Мессига бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Ҳеч шубҳа йўқки, Месси менга яхшироқ ўйинчи бўлишимга ёрдам берди ва мен у билан ҳам шундай қилдим. Рақобат яхши. Бу футболда ҳам, бошқа ҳар қандай спортда ҳам мутлақо нормал ҳолат.

Мен Леонинг фаолиятини қуришга муваффақ бўлганидан жуда мамнунман. У менга Ла Лигани тарк этганимдан афсусда эканини айтди. Бунинг сабаби бизда рақобат бор эди, унга бу ёқарди.

Футболда мавжуд бўлган соғлом рақобат мутлақо нормал ҳолат. Профессионал тарзда жуда яхши ривожланмоқдамиз.

Йўқ, мен ҳеч қачон Месси билан кечки овқат қилмаганман. Аммо нега келажакда буни ташкил қилмаслигимиз керак? Нимага йўқ? Менда бу борада муаммо йўқ. Менинг хотиним сингари, у ҳам аргентиналик," - деди Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!