Роналду Мессини ортда қолдирди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 2-тури доирасида "Наполи"га қарши ўйинда гол киритишга эришди. Бу португалиялик футболчининг миллий чемпионатлар доирасидаги баҳсларда киритган 420-голи сифатида тарихда қолди.

Шу тариқа Криштиану бу борада 419 гол 3-ўринда бораётган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Роналду 420 голнинг 3 тасини Португалия Примейра-лигасида,  84 тасини Англия Премьер-лигасида, 311 тасини Ла Лигада ва қолган 22 тасини А Серияда киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!