Роналду МЮ футболчиларига мурожаат қилди
Криштиану "Уотфорд"га қарши ўйин олдидан жамоадошларини руҳлантирди.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Уотфорд"га қарши 12-тур учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Енг шимариб, ўз ишимизни бажариш вақти келди! Келинг, ушбу мавсумда ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришайлик", - деб ёзди португалиялик футболчи твиттер саҳифасида.
Бу мавсум 36 ёшли голеадор АПЛ доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Қайд этиш жоиз, "Уотфорд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Изоҳлар (0)