Роналду нега "Рома"га келмаслигининг сабаби маълум бўлди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду "Рома"га ўтмайди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Рим клуби айни дамда 37 ёшли португалиялик юлдузга катта маош тўлашга тайёр эмас, ҳатто у ҳозирги маошини икки баравар камайтирган тақдирда ҳам. Роналдун ҳозир МЮда йилига 23 миллион евро маош олади.

Қолаверса, Криштианунинг "Реал"да Моуриньо билан муносабатлари ҳам у қадар илиқ бўлмаган.

Роналду ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!