
Роналду ОАВга мурожаат қилди: "Менсиз пул топа олмайсиз"
Криштиану Роналду ўзи ҳақида турли миш-миш хабарлар жойлаштириб бораётган мухлиснинг постига изоҳ қолдирди.
Хабар мазмуни қуйидагича эди:
Жорже Мендеш португалиялик юлдуз МЮни тарк этиши ҳақида айтган. Музокаралар позитив кайфиятда эмас. Ушбу ҳолатга Алекс Фергюссон ҳам аралашган. Манкуниаликлар Криштиануни сотиш ниятида эмас.
"Ҳеч бўлмаса бир кун мен ҳақимда гапирмасликнинг иложи йўқ. Акс ҳолда, ОАВ пул топа олмайди. Ёлғонларсиз одамларнинг эътиборини торта олмайсиз. Давом этинг. Балки, бир кун келиб сиз ҳам тўғри хабар жойлаштирарсиз", - деди Роналду.
Фикрлар