Роналду ўғлини қандай тарбиялаётганини биласизми?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду замонавий технологиялар, хусусан, телефон бола тарбиясига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблайди. 36 ёшли ҳужумчи фарзанди ундан телефон олиб беришни сўраётгани ҳақида гапирди.

- Ўғлим вақтини мендан телефон олишга рухсат сўраш билан ўтказяпти. Унга бунинг учун ҳали жуда эрта эканини айтдим.

Ҳозирги авлод биздан фарқ қилади, улар янги технологиялардан фойдаланишни билиши керак. Лекин уларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслигимиз шарт. Улардан вақти-вақти фойдаланиш мумкин, бироқ мунтазам боғланиб қолиш ярамайди, - деди Криштиану Роналду.

Криштиану Роналду жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 18 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!