Роналду олдида энди "Наполи" варианти пайдо бўлди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналдуга А Серия клуби "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ҳам "қизил иблислар"ни тарк этишга қарши эмас.
"The Athletic" нашрига кўра, 37 ёшли ҳужумчи Европа лигасида ўйнашни истамаяпти. У чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа сафида тўп тепмоқчи.
Шунингдек, "Наполи"дан ташқари Роналдуга ПСЖ, "Челси", "Бавария" каби топ клублардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану ўтган мавсум АПЛнинг 30 ўйинида 18 гол ва 3 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар