Роналду

Париждаги "Шатле" театрида "Олтин тўп"-2021 соврини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду "Олтин тўп" учун курашда 6-ўринни эгаллади. Футболчи 2010 йилдан буён илк марта кучли бешликдан ўрин олмади.

Криштиану ўтган мавсум "Ювентус" сафида ҳаракат қилган. У ўтган мавсум туринликлар билан Италия кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Ронни 2020/21 йилги мавсумда А Серияда 29та гол билан тўпурар бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию