Роналду ўрнига “Реал” тарбиялаган тўпурар келади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турган Криштиану Роналду ўрнига бошқа ҳужумчи қидиряпти.
Номзодлар бири сифатида “Эспаньол” тўпурари Рауль де Томас тилга олинмоқда.
27 ёшли футболчи аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар сафида асосий таркиб кира олмаганидан кейин Рауль “Бенфика”га кетган эди.
“Эспаньол” истеъдодли ҳужумчини 2020 йилда ўз сафига қўшиб олди. Шундан бери бу футболчи янги жамоасида 89 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол варди ва олтита асссист қайд этди.
Раулнинг “Эспаньол” билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Лекин манчестерликлар бу трансферни 30 миллион еврога ҳал қилиши мумкин.
Фикрлар