Роналду ўрнига янги тўпурар келади! (фото)

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа таркибини ўзи истаганидек шакллантириши учун яна учта позицияга янги ижрочиларни олиши кераклиги таъкидланди.

Нидерландиялик мураббий қўлламоқчи бўлган схемада Криштиану Роналдуга жой йўқ. Ҳозирнинг ўзида португалиялик юлдуз бошланғич таркибда муқим ўрнига эга эмас, кўпинча захирадан ўйинга қўшиляпти.

Daily Express нашрининг ёзишича, Эрик тен Хаг қишки трансферлар вақтида учта нуқтага янги футболчи таклиф қилмоқчи. Нидерландиялик мутахассисга марказий ҳужумчи, ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи керак.

photo_2022-09-18_11-48-09

Клуб раҳбарияти мураббийлар штабига янги трансферлар учун 115 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда. Агар Криштиану Роналду январда жамоани тарк этадиган бўлса, бу суммага яна 30 миллион евро қўшиб берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!