Роналду ўрнига зўр ҳужумчи келяпти
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналду ўрнига бошқа ҳужумчи топиб қўйди.
Португалиялик тўпурар қишки трансферлар ойнаси очилиши билан клубни тарк этиши кутилмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, манчестерликлар Роналду кетган тақдирда унинг ўрнига “Брентфорд” форварди Айвен Тоунини олиб келишга қарор қилган.
26 ёшли футболчи бу мавсум жуда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. У Англия премьер-лигасида ўнта учрашувда саккизта гол уришга эришди.
Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Тоунининг трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қиляпти.
Фикрлар