Роналду ўрнини икки метрли ҳужумчига топширади

“Манчестер Юнайтед” асосий ҳужумчи Криштиану Роналдуга муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Бундеслига вакили “Штутгарт” да ўйнаётган Саша Калайжич португалиялик юлдузнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Агар Роналду бошқа жамоага ўтиб кетадиган бўлса, манчестерликлар Калайжични олиб келади.

25 ёшли ҳужумчи бақувватлиги билан ажралиб туради. Унинг ўйича икки метр ва вазни юз килога яқин.

Австриялик футболчи фаолияти давомида жами 92 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 21 та голли пас узатган. Унинг трансфеи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!