Роналду “отдан тушса ҳам, эгарда қолишни” истайди
Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти охирига етгани тобора ойдинлашиб бормоқда.
Ҳаммани португалиялик юлдуз фаолиятини қаерда давом эттириши қизиқтираётгани бор гап. Унга АҚШ, Австралия ва араб мамлакатлари жамоаларидан таклиф бор.
Таниқли журналист Никола Скиранинг маълум қилишича, Роналду Манчестердан кетган тақдирда ҳам Европада қолмоқчи. Криштиану жаҳон чемпионатидан кейин бор эътиборини Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа топишга қаратади.
37 ёшли ҳужумчи “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида 140 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Айрим маълумотларга қараганда, ПСЖ, “Бавария”, “Интер” футбол тарихидаги энг зўр тўпурар билан ҳамкорлик қилмоқчи эмаслиги ҳақида баёнот берган.
Роналдуга “Челси” қизиқиб тургани ҳақида хабарлар ҳам тарқатилмоқда.
Фикрлар