
Роналду ўзи учун янги клуб танлади. Бироқ муаммо бор
Марказий ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида бир қарорга келди. Аввалроқ “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш истагини билдирган футболчи ўзи учун янги бўлган чемпионат – Бундеслигада синаб кўрмоқчи.
Журналист Педро Сепулведа хабарига кўра, 37 ёшли португалиялик "Бавария"га ўтишни истамоқда.
Бироқ шуни ҳам таъкидлаш керакки, мюнхенликлар тажрибали тўпурар билан шартнома имзолашга унчалик шошилмаяпти.
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг КриРони "Олд Траффорд" эгалари сафида олиб қолишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилганди. Ҳужумчининг “қизил иблислар” билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Comments