
Роналду ўзини тарихдаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини футбол тарихидаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайди. У бу ҳақда ўзининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
“Албатта, мен футбол тарихидаги энг буюк футболчиман. Ҳамиша ғалаба қозонишни ва етакчи бўлишни хоҳлайман”, - деб ёзади 33 ёшли португалиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Роналду фаолияти давомида беш марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Унга бу борада фақатгина “Барселона” форварди Лионель Месси тенглаша олади.
Фикрлар