Роналду Пелени тахтдан ағдарди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 27-турида “Кальяри” дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, расмий учрашувлардаги голлари сонини 770 тага етказди ва бу борада етакчи бўлган Пеленинг рекордини йўққа чиқарди.

Бразилиялик футбол қиролининг  расмий ўйинлардаги голлари сони 767 тани ташкил қилган ва бу рекорд узоқ йиллар давомида сақланиб турган эди.

Криштиану Роналду хет-трикка эришганидан сўнг, Пелега мурожаат қилди.

Профессионал фаолиятим давомидаги расмий учрашувларда урган голларим сонини 770 тага етказганимдан кейин айтаётган сўзларим биринчи навбатда Пелега қаратилган. Дунёда унинг ўйинчилари, натижалари ҳақида эшитмаган футболчи йўқ. Мен ҳам шулар қаторидаман. Мен Пеленинг рекордини янгилаб, дунёнинг энг яхши тўпурари бўла олганимдан мамнунман. Ўзим ўсиб-улғайган Модейрада брган кезларим буни орзу ҳам қила олмасдим.

Менининг футбол оламидаги сайёҳатимда ёнимда бўлган барчага миннатдорлик билдираман. Энг аввало, оилам ва яқин дўстларимга, дунёнинг барча бурчакларидаги мухлисларим, жамоадошларим ва рақибларимга ҳам раҳмат. Ишонинг, мен сизларсиз ҳеч нарсага эриша олмасдим.

Мен кейинги учрашув ва янги синовларни кутяпман. Олдинда бошқа рекордлари ва совринлар бор. Тарихни якунлашимга ҳали анча вақт бор. “Ювентус” ва Португалия билан кўп нарса ютишим керак, - деди Криштиану Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар