Роналду қачон футболдан кетишини айтди

Криштиану Роналду жаҳон футболида энг кўп гол урган ўйинчи ҳисобланади. Шунга қарамай, 37 ёшли ҳужумчининг фаолиятида сўнгги босқич бошланган.

Порутгалиялик юлдуз қачонгача тўп тепиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди, - деб ёзмоқда The Times газетаси.

Манбанинг таъкидлашича, Роналду яна 3-4 мавсум давомида юқори савияда ўйнашни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти катта сўроқ остида турибди. Криштианунинг жамоадаги муҳит қониқтирмаяпти. Машҳур тўпурар жамоанинг келаси мавсумда ҳам юқори марралар учун курашишига ишонмаяпти.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world  портали маълумотига кўра, Роналду клублар миқёсидаги мусобақаларда 932 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 698 та гол ва 230 та ассист расмийлаштирган.

Шунингдек, Роналду Португалия терма жамоасида 189 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 117 бор ишғол қилган ва бу борада рекордчи ҳисобланади.                

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!