Роналду Қатарда қоладиган бўлди
Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсида Марокаш терма жамоасидан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этган Португалия футболчиларидан бир нечтаси Лиссабонга қайтмайдиган бўлди.
Жаҳон чемпиони бўлиш орзуси армонга айланган Криштиану Роналду ҳам юртига йўл олмасдан Қатарда қолишга қарор қилди.
Роналдудан ташқари бир нежа тажрибали ўйинчилар - Руй Патрисиу, Рафаэл Геррейру, Рафаэл Леау, Бруну Фернандеш, Матеус Нунес, Рубен Невеш, Бернарду Силва, Жоау Канселу ва Диогу Далот оиласи билан Қатарда ҳордиқ чиқариш учун Португалия футбол федерациясидан рухсат олди.
Яна икки футболчи – Нуну Мендеш ва Данилу Перейра терма жамоани тарк этиб, Францияга йўл олди. Бу ўйинчилар у ерда жароҳатини даволатиши режалаштирилган.
Фикрлар