Роналду қаторасига ўнинчи бор Португалияда тенгсиз деб топилди
Ads

34 ёшли форвард Португалия футбол федерацияси томонидан таъсис этилган "Quinas de Ouro" деб номланган мукофотни қўлга киритди. У мазкур соврин учун курашда Жоау Феликс, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва ва Рубен Невешларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсум "Ювентус" билан Италия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, терма жамоа таркибида Миллатлар лигасида зафар қучди.