Роналду қилмишига узр сўрашни истамади, бош мураббий унга оғир шарт қўйди!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Эрик тен Хаг жамоа юлдузи Криштиану Роналдуни асосий таркибдан четлатганидан хабарингиз бор. Бу вазият ҳали барҳам топгани йўқ.

Нидерландиялик мураббий Криштиану Роналду таркибга қайтиш учун нима қилиши кераклигини таъкидлади.

Португалиялик ҳужумчи “Тоттенхэм”га қарши баҳсда майдонга тушишдан бош тортгани ва аренадан кетиб қолганини ҳиссиётларга берилгани билан изоҳлади. Бироқ 37 ёшли футболчи бош мураббий ва жамоадошларига бу ишдан пушаймонлигини билдиргани йўқ.

Энди Эрик тен Хаг Роналду сафга қайтиши учун ҳаммадан узр сўраши кераклигини уқтирмоқда. Клуб раҳбарияти бу борада бош мураббийни қўллаб-қувватлаяпти.

Қишки трансферларгача манчестерликлар яна тўққизта учрашув ўтказиши керак. Роналду узр сўрамаса. Бу ўйинларга жалб қилинмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alex Mahoneman
22/10/2022 17:49
ухты