Роналду: "Қийин дамда ким ҳақиқий дўст эканлигини билиб олдим"

  • 23 Mar 05:33
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ан-Наср" футболчиси Роналду Португалия терма жамоасидан чақирув олди. Мартинес шогирдларини олдинда Лихтенштейн ва Люксембургга қарши ўйинлар кутмоқда. 38 ёшли ҳужумчи матбуот анжуманида қатнашди ва "Манчестер Юнайтед"даги воқеалар ҳақида гапирди. 

Tecno

"Биз тоғнинг чўққисига чиққан пайтимизда, пастда нима борлигини кўпинча билмаймиз. Фаолиятимни ёмон қисмини бошдан кечирдим, буни тан олишдан қочмайман. Аммо ҳаёт давом этади", - деди Криштиану. 

"Ўша қийин дамда ким ҳақиқий дўст эканлигини билиб олдим", - дея қўшимча қилди Роналду. 

"Ан-Наср" вакили янги лигада ўзини яхши ҳис қилмоқда. У Саудия чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!