Роналду рақобатга тайёрми?

“Ювентус” таркибини Альваро Мората билан кучайтирди. Бош мураббий Андреа Пирло уни асосий ҳужумчи сифатида ўйнатади. Чунки, италиялик мутахассис асосий тўпурар Криштиану Роналдунинг ёшини инобатга олиб, уни фақат муҳим учрашувларда майдонга туширишни ва кўпроқ дам беришни режалаштирган.

Альваро Мората туринликлар сафига қўшилиши билан Пирло ва Роналдуни мақтади.

- Пирлонинг бош мураббийи бўлгани мени ижобий маънода ҳайратга солди. У мураббийлик учун яратилган. Андреа “Ювентус”га керак мутахассис.  Атиги иккита машғулотда қатнашган бўлсамда, унинг иши мени қойил қолдирди.

Роналду яхши инсон, қандай футболчи эканини эса ҳамма билади. Доим яхши муносабатда бўлганмиз. Криштиану “ювентус”га келганимдан хурсанд, - деди испаниялик ҳужумчи.

Криштиану Роналду ўз вақтида “Реал”да бир неча йил давомида Альваро Мората билан бирга тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!