
Роналду “Реал”дан бошқа ҳар қандай жамоага ўтишга тайёр, фақат...
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзига янги жамоа қидиришда давом этмоқда, деб хабар тарқатди Marca нашри.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик юлдуз ўзига Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа топишга уриняпти. Шу билан бирга машҳур тўпурар ўзининг собиқ жамоаси “Реал”га ўтмаслиги айтилмоқда.
Мадридликлар трансфер бозорида тўпурар ҳужумчи қидираётган бўлса-да, Роналдунинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаган.
Роналду “Қироллик клуби” сафида 2009-2018 йиллар давомида тўп тепган ва жамоа тарихида энг кўзп гол урган футболчи ҳисобланади.
Фикрлар