Роналду роса мақтанди
Криштиану Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатида Гана терма жамоасига қарши майдонга тушиб, бешта мундиалда иштирок этган беш футболчидан бирига айланди.
Бундан ташқари, учрашувда Роналду гол урди ва бешта жаҳон чемпионатида ўз номига тўп ёздириб қўйган ягона футболчига айланди.
- Бешинчи жаҳон чемпионатида ҳам гол урганим ажойиб воқеа бўлди. Жуда муҳим ғалабага эришдик, мусобақа муваффақиятли бошланди. Португалия бундай турнирларда биринчи ғалаба қанчалик муҳим аҳамият касб этишини яхши билади.
Яна бир рекорд ўрнатдим. Мен кетма-кет бешта жаҳон чемпионатида гол урган ягона футболчига айланганим билан фахрланаман, - деди Криштиану Роналду.
37 ёшли ҳужумчи жаҳон футболида ўз терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Унинг Португалия терма жамоаси сафида киритган тўплари сони 118 тага етди.
Фикрлар