
Роналду Саудия клубига ўтадими? Араблар муносабат билдирди
Саудия Арабистонининг “Ал-Кавкаб” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду борасида баёнот берди.
Аввалроқ ОАВда араб клуби ҳужумчи учун йилига 125 миллион евро маош тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
"Расмий эълон: Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ва “Ал-Кавкаб” ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Футболчи клубнинг режаларига киритилмаган”, — дейилади “Ал-Кавкаб” жамоасининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтган эди. Ҳужумчи якунига етган мавсум “қизил иблислар”нинг барча мусобақалар доирасидаги 38 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Комментарии