Роналду савдо қилишни билмас экан
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Нью-Йорк шаҳридаги квартирасини зарарига сотгани ошкор бўлди. Маълумотларга қараганда, португалиялик футболчи уйини 6,3 миллион еврога сотган.
Манбанинг таъкидлашича, Роналду ҳашаматли квартирасини 2015 йилдан 16,5 миллион еврога харид қилганди. Кўриниб турибдики, кўчмас мулк савдосида у 10 миллион евродан кўпроқ зарар кўрди.
Аслида 37 ёшли ҳужумчи мазкур мулкини 2019 йилда сотувга қўйиб, унга 8 миллион евро нарх қўйганди. Бироқ харидор чиқмаган у талаб қилинаётган суммани пасайтиришга мажбур бўлди.
Роналду амалдаги келишувга кўра, 2023 йилнинг ёзигача “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиши керак. Жорий мавсумда у 31 та учрашувда рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар