Роналду шанба куни
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла лигаси 25-тури доирасида “Алавес”га қарши учрашувда жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.

Боиси, жамоа сардори – Серхио Рамос дисквалификация боис, ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Вице-сардори Марсело эса жароҳати боис майдонга туша олмайди.

Роналду шу вақтга қадар саккиз бор “Реал”ни сардор сифатида майдонга бошлаб  тушган. “Қироллик клуби” шу ўйинларнинг 5 тасида ғалаба қозонган ва 3 та беллашувда дуранг ўйнаган.

Роналдунинг ўзи эса бу баҳсларда 6 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилган.

Маълумот учун, “Реал” – “Алавес” учрашуви 24 феврал куни Тошкент вақти билан соат 20.15 да старт олади.