Роналду "Шериф" устидан қозонилган ғалабадан кейин мотивацион пост қолдирди

"Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги Молдованинг "Шериф" клуби устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин фикр билдирди. Манкунианликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, 37 ёшли португалиялик форвард эса битта гол муаллифига айланди.

“Ажойиб, жамоавий ўйин. Биз биргамиз. "Манчестер Юнайтед, фақат олға", - деб ёзди ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Сўнгги тур олдидан “Манчестер Юнайтед” 12 очко билан “Е” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!