Роналду туфайли бош мураббийни ҳайдаган суперклуб Криштианунинг ўзидан юз ўгирди
“Челси”ни муваффақиятли бошқариб келган Томас Тухелнинг истеъфога чиқарилиши сабабларидан бири германиялик мутахассиснинг клуб хўжайини Тодд Бёлининг истагига қарши бориб, Криштиану Роналдунинг трансферини блоклаб қўйгани бўлганди.
Тухель клуб хўжайинларидан “Барселона”дан Пьер-Эмерик Обамеянгни олиб беришни талаб қилди ва бу мақсадига эришди ҳам. Фақат тажрибали мураббийга собиқ шогирдига яна устозлик қилиш насиб этмади.
“Челси” раҳбарияти эса кутилмаганда португалиялик юлдузни олиш фикридан ҳам қайтди.
Роналдунинг мавсум бошидаги ўйини унинг жисмоний ҳолати жамоага ёрдам бера оладиган даражада эмаслигини кўрсатиб қўйди. 37 ёшли футболчининг қуруқ серияси еттита учрашувдан бери ҳеч тугамаяпти.
Фикрлар