Роналду ва Иброҳимович бир рекордни талашмоқда

Италия чемпионатининг 23-турида “Кротоне” дарвозасига урилган голлар Криштиану Роналдуни яна бир рекордга яқинлаштирди.

Айни пайтда португалиялик ҳужумчи гол урган Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги жамоалар сони 78 тага етди. Бу кўрсаткич бўйича рекорд “Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга тегишли.

Швециялик ҳужумчи Европанинг кучли чемпионатларида жами 79 та жамоа дарвозасига йўл топа олган.

Шунингдек, “Ювентус” тўпурари Италияда ўзига қарши ўйнаган ҳар бир клуб дарвозасини ишғол қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар