Роналду ва Месси иштирок этмаган кеча Модричга аталди!

Лондонда бўлиб ўтган ФИФА маросимида энг нуфузли соврин хорватиялик Лука Модричга насиб қилди.

Лондондаги муҳташам Royal Festival Hall га ФиФАнинг The Best соврини маросимига номинантлар ва иштирокчилар сифатида ташриф буюрган футбол юлдузларини кўриш учун бир қатор маҳаллий ёш мухлислар ҳам ўз қаҳрамонларини жонли кўриш илинжида ошиқишди.

Жаҳон Чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси Килиан Мбаппени сельфига тушаётгани, Серхио Рамоснинг «Реал» футболкасига дастхат қўяётганини кўриш мумкин эди. ФИФАнинг беш карра «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» Мартани Лука Модрич ёнида кўриниш берди.

Бу кўп вақтни олмасада, кўп нарсани англатади. Бирор кишидан сўрасангиз биринчи марта футболчидан дастхат олгани ёки бирга суратга тушганини ўзгача рухда гапириб беради. Бу бутун умрлик хотиралар. Бу ҳолат футболчи ва мухлис ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.

Криштиану Роналду ва Лионель Месси бугунги кунда замонамизнинг энг яхши ва тан олинган икки футбол юлдузлари ҳисобланади. Улар эҳтимол футбол оламининг энг яхши икки вакили бўлиб қолар. Бироқ улар келишмади!

Лионель Месси The Best соврини учун якуний учликка кира олмади ва балки Бирлашган Қиролликка ташриф буюриш унчалик аҳамият касб этмагандир. Якуний уч номинантлар – Криштиану Роналду, Муҳаммад Салоҳ ва Лука Модрич. Булардан фақатгина иккитаси кечага ташриф буюрди.

Роналдуда бундай ҳолатда ўзига яраша баҳонаси борлиги аниқ. У ўтган ойда Монте Карлода бўлиб ўтган УЕФАнинг «Йилнинг энг яхши футболчиси» совринини топшириш маросимида Лука Модрич ғолиб бўлишини билгач, ташрифини бекор қилганди.

Сўнгги ўн йилда ушбу индивидуал совринга эгалик қилиб келган юлдузлар буни бу сафар уни қўлдан чиқаришганини билишса ҳам озгина мардлик кўрсатиб The Best нинг янги эгасини табриклаб қўйишлари жоиз эди.

Тантанали соврин топшириш маросимидан олдин Роналду ва Мессиларнинг келмасликлари маълум бўлгач, футбол жамоатчилиги бу вазиятни кескин қоралашди. Айниқса, уларнинг фикри битта жабҳада ҳамоҳанг бўлди. Икки футбол юлдузларининг келмасилиги қолган барча номинантлар қаршисида умуман ҳурматсизлик қилгани борасидаги ўй-фикрлар ўрин олди.

Маросимда FIFPro талқини бўйича йилнинг «рамзий терма жамоаси» эълон қилинганида саҳнада 11 кишилик таркибдан фақатгина тўққизтаси бор эди.

Бу жуда ноқулай палла бўлди. Азар, Марсело ва бошқа футболчилар тиғиз тақвимга қарамай ташриф буюришган бир пайтда Роналду ва Мессиларнинг қандай муҳим ишлари бўлиши мумкин?

Умуман олиб қараганимизда, футболдаги бундай совринлар энг зўри эмас. Аввало жамоавий ўйин ва ҳақиқий коллектив биринчи ўринда туради. Спортнинг ўзига хос хусусияти шундаки унда ғолиблардан кўра мағлублар кўпроқ бўлади. Фақатгина бир киши пиллапоянинг энг юқори чўққисида туради. Мағлубиятларсиз ғалаба йўқ.

Фақатгина бундан футболчилар қандай қилиб юқори чўққига чиқишда фойдаланади, шуниси муҳим. Бу спортнинг ажралмас бир бўлаги ва энг муҳим дарси ҳисобланади.

Агарда ўтган йилларда Месси ва Роналдунинг ёнида ушбу совринни юта олмаслигини билгач ташриф буюришдан бош тортганлар бўлганда бошқа гап эди. Бирозгина ҳурмат, футбол учун, мухлислар учун, келгуси авлод учун оз бўлсада ҳурмат шарт.

Роналдуда ютиш имконияти бор эди. У ҳам Чемпионлар Лигасини ютди, тўпурарлик борасида янги рекордлар ўрнатди. Кейинги сафар яна омад унга кулиб боқар.

Месси ва «Барселона»нинг ўтган мавсумда ички чемпионатда ҳукмронлик қилганига қарамай уларнинг ютиши қийин эди. Эрнесто Валверде каталонияликлар бошқарувидаги дастлабки мавсумида икки совринни ютиб олганига қарамай ФИФАнинг «Йилнинг энг яхши мураббийи» соврини учун номзодлар қаторидан ҳам жой олмади. Месси энг яхши даврининг чўққисига чиққан. Бироқ у ўзлигини кўрсатиш учун янада ёрқинроқ совринларни эгаллаши керак бўлиб қолди.

Эҳтимол, у ва Роналду йил бўйи кўрсатган меҳнатлари самараси қадрланмаганлигини ҳис қилишгандир. Чунки улар голлар, совринлар, ажойиб онларни йил бўйи бошларидан ўтказишди.

Модрич кўпчиликнинг наздида энг яхши футболчи сифатида гавдаланиши қийин кечаётгандир, бироқ у фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказди. Месси ва Роналдунинг қаторидан жой олиш шунча узоқ вақтни олди. Шунинг ўзи ҳам тан олиш шартлигини билдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!