Роналду ватанига қарши чиқса, катта пул ишлаб олиши мумкин

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2030 йилги жаҳон чемпионатига номзод Саудия Арабистонининг элчиси бўлишга рози бўлса, катта миқдорда пул ишлаб олиши мумкин. Бу ҳақда AFP нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлар орасида Криштианунинг ватани – Португалия ҳам бор. Пиренейликлар мундиални ўтказиш учун Испания ва Украина билан биргаликда ариза топширишади.

Роналду Саудия Арабистонига ўтган йилнинг декабрь ойи охирида кўчиб ўтганди. 37 ёшли марказий ҳужумчи “АЛ-Наср” билан шартнома имзолади. Унинг янги клубидаги маоши йилига 200 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!