Роналду хурсанд! (фото)

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққани учун унга “Олтин бутса” топширилди.

Бу ҳақда “Ан-Наср” клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

39 ёшли ҳужумчи мавсумни 35 та гол билан якунлади. Бу Саудия Арабистонида бир мавсумда киритилган голлар сони бўйича янги рекорд сифатида қайд этилди. Бундан ташқари, португалиялик ҳужумчи ҳисобида 11 та ассист ҳам бор.

Криштиану Роналду тўртта мамлакат миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлган ягона футболчи ҳисобланади.

У фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”да Англия, “Реал”да Испания, “Ювентус”да Италия ва “Ан-Наср”да Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлигини қўлга киритди.

Чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган “Ан-Наср” раҳбарияти машҳур футболчи билан амалдаги шартномани янгилашга ҳаракат қилмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
30/05/2024 10:25
Бале Рон