Роналду янги жамоадан қанча маош сўраши маълум бўлди

Британиялик журналист Бен Жейкобс “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду янги жамоага ўтиш учун маошининг 30 фоизидан воз кечишга тайёр эканини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, Роналду айни пайтда ҳар ҳафтада 350 минг евро маош олмоқда. Агар Чемпионлар лигасида қатнашадиган бошқа клуб уни ўз сафига қўшиб олса, португалиялик юлдуз ҳафтасига 250 минг евро олишга рози бўлади.

Роналдунинг манчестерликлар билан шартномаси келаси ёз тугайди. “Манчестер Юнайтед” янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнамаслиги, португалиялик юлдузни жамоадан кетишига сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Роналду ўтган мавсум 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!