Роналду "Ювентус" билан махфий шартнома имзолаганми?

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Ювентус” билан коронавирус пандемияси туфайли кечиктирилган 19 миллион евро маошни кафолатловчи махфий шартнома имзоламаган. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

“Бу бўйича шахсий шартнома бор, лекин Роналду уни ҳеч қачон имзоламаган. Буни фақат "Ювентус" имзолаган", - деди исми сир қолишини истаган португалиялик футболчига яқин адвокат.

Нега Криштиану бу шартномани имзоламагани сўралганда, адвокат шундай жавоб берди: "Чунки унга тўғри маслаҳат берилган".

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2018-2021 йилларда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтганди. Айни дамда эса Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!