Роналду захирада Магуайр билан бирга бўлади

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду бугун "Ливерпуль"га қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлайди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар берди. 

Tecno

Манбага кўра, бош мураббий шундай қарорга келган. Роналдунинг ўрнини майдонда Антони Марсьяль эгаллаши кутилмоқда. 

Криштианунинг асосий таркибда майдонга тушмаслигига сабаб унинг прессингда яхши иштирок этмаслиги дея кўрсатилган. Эслатиб ўтамиз, сал аввал худди шу нашр Магуайрнинг ҳам захирада қолиши ҳақида хабар берганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию