Роналду Зидан ёки Энрике қўл остида тўп суриши мумкин
Португалия терма жамоаси бош мураббийлиги учун Зинедин Зидан ва Луис Энрике номзоди илгари сурилмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Жозе Моуриньо Португалия терма жамоаси билан ишлашдан бош тортгач, португалияликлар бор эътиборларини "Реал"да ишлаган Зинедин Зидан ва Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин Испания терма жамоасини тарк этган Луис Энрикега қаратишган.
Аммо Португалия футбол федерацияси Моуриньодан буткул умидини узмаяпти. Улар Жозе ёзгача фикрини ўзгартириб, терма жамоани бошқаришга рози бўлишига умид қилмоқда.
Фикрлар