Роналдудан кейин энди Антони бош кўтарди!

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ўзининг ташаббуси билан олиб келинган бразилиялик ҳужумчи Антонининг ўйин услубига ўзгартириш киритмоқчи бўлди.

Нидерландиялик мутахассис бу ҳужумкор футболчи ўйин давомида ортиқча финтларни кўп ишлатаётганига норозилик билдирган.

Антонига бош мураббийнинг танбеҳи ёқмади. У ижтимоий тармоқда устозига бош кўтарди.

- Биз бразилияликлар майдондаги санъатимиз билан машҳурмиз. Мен бу ерга келишимга сабаб бўлган ишларни тўхтатмайман, - деди Антони.

Антони манчестерликлар сафига ўтганидан бери 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!